...
МЕНЮ
ONLINE TV

Голливуднинг комедия қироли Жим Керри ва “Ниқоб”


18:50, 01.04.2016 Кино
 4 888

“Ниқоб” фильми ҳақида 10 та факт

1994 йили катта экранларга чиққан “Ниқоб” фильмини билмайдиган инсон бўлмаса керак. Унда бош ролни Жим Керри ижро этган эди. 1994 йилларда компьютер графикаси ҳозиргидек ривожланмаганди, шу сабабли актёрларнинг гриммлари аъло даражада бўлиши ва айнан гриммга катта эътибор қаратилиши лозим эди.
Эътиборингизга Жим Керрининг гримм ёрдамида ниқоб эгасига айланаётган ноёб суратларни тақдим этамиз. Кулги кунида ажойиб комедик фильм ҳақидаги 10 та маълумотни қарши олинг.

1. 1994 йил катта экранга чиққан “Ниқоб” фильми режиссёр Чак Рассел томонидан АҚШда суратга олинган.

2. Фильмнинг шиори: “Ҳеч ким эмасди – қаҳрамон бўлди”.

3. Аслида Жим Керрининг юзига резинадан ниқоб кийдиришлари лозим эди. Аммо Жим мимикалари ёрдамида бунга эҳтиёж йўқлигини кўрсатди ва унинг юзининг баъзи қисмларига катталаштирувчи ишлов берилиб, яшил рангга бўялди.

4. Фильм учун махсус катта тишли протез яратилди. Суратга олиш ишлари якунлангач, Жим ушбу протезни уйига олиб кетди. Бу унга ажойиб фильмдаги ролини эслатиб туради. 

5. Одатда режиссёрлар болалар ва ҳайвонларни суратга олиш жуда қийин дейишади. Ушбу фильмда Ниқобнинг ити бўлмиш Майло образини яратган жонивор режиссёрларга ҳеч қандай қийинчиликсиз бўйсуниб, профессионал актёрлардек, ўзига топширилган вазифани аъло даражада уддалаган.  

6. Актриса Камерон Диаз бу фильмда дебют ролини ижро этган. Ўшанда у 21 ёшда эди. “Ниқоб” фильмидаги Кемерон айтадиган қўшиқни Сьюзан Бойд куйлаган.

7. “Ниқоб” фильмида ниқоб эгаси киядиган сариқ рангли костюм Жим Керрининг илтимосига кўра, тикилган ва фильмга киритилган.

8. Ниқоб одам ва Тина – Жим ва Камеронларнинг рақсга тушадиган саҳаналари бир неча кун давомида суратга олинган. Айнан ушбу кунларни Диаз актрисалик фаолиятидаги энг қийин кунлар деб санайди.

9. Фильм катта экранларга чиққач, Жим Керри Голливудда энг юқори гонорар оладиган актёрлар рўйхатининг 8 поғонасига кўтарилган.

10. “Ниқоб” филмининг бюджети 23.000000 АҚШ долларини ташкил этган. АҚШ катта экранларига чиққач, у 119.938730 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни йиға олган. 

Умида Якубова

Теглар:“Ниқоб” фильми Жим Керри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!