...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров Путинга Нобель бериш керак деб, Обамани одамларни ўлдиришда айблади


18:29, 01.04.2016 Олам
 4 574

Қодировнинг айтишича, мукофотга на Меркель ва на Обама муносиб.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров имкони бўлганда Владимир Путинга  Нобель мукофоти беришини айтди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.
 
“Кимга Нобель мукофотини берардингиз?”, –деган саволга Рамзан Қодиров “Путинга албатта, бу мукофотга на Меркель ва на Обама бунга лойиқ”, – дея жавоб берди.
 
Владимир Путин шарафига мақтовлар айтган,  Рамзан Қодиров Барак Обамани кескин танқид қилди. 
 
“Бу гаплардан сўнг АҚШ президенти Барак Обама  Путин ҳақида гапириб, “Уларда матбуот доим шу аҳволда”, – деб қоралайди. Тасаввур қилинг,  қўштирноқ ичидаги энг демократик давлат, энг демократ президент бир қанча давлатларни вайрон қилди, минглаб одамаларни ўлдиряпти ва Нобель мукофотини оляпти, қолаверса, демократия ва матбуот ҳақида бонг урмоқда. Бу шунчаки кулгили. Ҳар куни урушлар... Кулгили...”, - дейди Қодиров.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Рамзан Қодиров Чеченистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!