...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анастасия Волочкова Жим Керри билан ишқий муносабатлари ҳақида гапириб берди


16:00, 04.10.2016 Шоу-бизнес
 7 516

“Мен ижодимни, ишимни, Россияни у эса Голливудни тарк эта олмаслигини биз тушунардик”, дейди балерина.

Россиялик балерина Анастасия Волочкова шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни оммага ошкор қилишни ёқтирмайди. Бироқ унинг ҳар бир куни ва атфрофдагилар билан муносабати ҳақида одамлар кўп маълумотга эга. Баъзида ОАВ билан сирларини ўртоқлашадиган Волочкова бир вақтлар Голливуднинг машҳур комик актёрларидан бири Жим Керри билан ишқий муносабатларда бўлганини тан олди ва бу ҳақда гапириб берди.
 
Унинг сўзларига кўра, балерина Керри билан Катта театрдаги иш жараёнида танишган. Уларни ўзаро промоутер Боб Ван Ронкель таништириб қўйган.
 
“Ўз вақтида Жим билан ишқий муносабатларда бўлганмиз. Мен уни севганман, биз бир-биримизни жуда яхши тушунардик. Жим менинг  ишимни, ижодимни, Россияни ташлаб кета олмаслигимни биларди. У ҳам Голливуддан воз кеча олмасди”, дейди Волочкова.
 
Айрим ОАВларда балеринанинг юқоридаги сўзлари  уйдирма экани ҳам айтилди.
 
Ҳозир ҳам комик ҳамда балерина илиқ муносабатларни сақлаб қолишган. Актёр Волочкованинг қизига туғилган кунида совға ҳам юборганди.
Умида Якубова

Теглар:Анастасия Волочкова Жим Керри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!