...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жим Керри собиқ севгилисининг ўлимига алоқадорликда айбланмоқда


13:25, 20.09.2016 Кино
 4 787

Актёрнинг устидан судга марҳуманинг турмуш ўртоғи ариза берган.

2015 йилнинг 28 сентябрида Голливуднинг энг хушчақчақ актёрларидан бири Жим Керрининг қаллиғи Катриона Уайт вафот этганди. Аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида  дори-воситаларини кўп миқдорда истеъмол қилган. Маълумотларга кўра, унинг ўлимидан бир неча кун аввал, жуфтлик муносабатларига нуқта қўйишга келишган.
 
Шундай қилиб, гарчи мудҳиш воқеага қарийб 1 йил тўлган бўлсада, марҳуманинг турмуш ўртоғи Марк Бертон актёр Жим Керрини рафиқасининг ўлимига алоқадорликда айбламоқда. Бу ҳақда “Starslife.ru”  нашри ёзмоқда. Бертон актёрни машҳурлигидан фойдаланиб психотроп дори-воситаларини сотиб олишда ва уларни Уайтга берганликда айбламоқда. Бундан ташқари, Бертон рафиқасининг депрессив ҳолатидан актёрнинг ҳам хабари бор эканини, аввал ҳам ўз жонига қасд қилишни истаганини билганини айтган.
 
Ўз аризасида Бертон Жим Керрининг ёлғончи экани, рафиқасининг ўлимидаги алоқадорликни яшириш мақсадида у “Уайт мендан психотроп дори-воситаларини ўғирлаган”, дея бонг ураётгани ҳақида ёзган.
 
Маълумот учун, Катриона Уайт Голливудда пардозчи бўлиб ишлаган. У 2015 йилнинг 28 сентябрида ўз жонига қасд қилган. Аёлнинг ўлимидан 3 йил аввал, унинг отаси ҳам ҳаёт билан худди шундай видолашганди.
 
Ўлимидан аввал, Катриона Жим Керрига қуйидаги мактубни ёзиб қолдирган. Унда шундай дейилади: “Жим, мен сени севаман. Мени кечир, илтимос. Мен бу дунё учун яралмаган эканман. Илтимос, менга тегишли мол-мулк ва дафн маросими ҳақида ўзинг қайғургин...”
 
Жуфтлик дастлаб, 2012 йилда учрашишган. Бир неча ойлик муносабатлардан сўнг, улар ажрашишган. 2013 йил Катриона бошқа инсонга турмушга чиққан. 2014 йилда эса у ажрашишга ариза берган. Шу йилнинг ўзида Жим ва Катрионанинг муносабатлари яна янгидан авж олган. 2015 йилнинг 24 сентябрида эса улар ажрашишга қарор қилишган. Орадан бир неча кун ўтиб, Катриона Жимсиз яшай олмаслиги тушунгани сабаб ўз жонига қасд қилган. 
Умида Якубова

Теглар:Жим Керри Катриона Уайт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!