...
МЕНЮ
ONLINE TV

Голливуд майдонидаги Трамп юлдузи “сўнди”


15:05, 26.07.2018 Олам
 3 133

Бу безорилик ҳаракатидан икки йил аввал ҳам Трамп юлдузи бузиб кетилган бўлиб, қайта таъмирланган эди.

Дунёда машҳур кишиларга атаб ҳурмат ва ифтихор белгиси сифатида турли хил ҳайкаллар, иншоотлар ва бошқа монументлар ўрнатиш одатга айланган.
 
Жумладан, АҚШда ҳам давлат раҳбарлари, спортчилар, маданият арбоблари, актиёрлар ва бошқа машҳур кишиларга атаб Голливуд майдонида тилла ҳошияли юлдуз ўрнатиш анъана тусига кирган.


 
Хусусан, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампга атаб 2007 йил “Шогирд” шоусига продюсерлик қилгани учун Голливуд майдонида тилла ҳошияли юлдуз ўрнатилган эди. Бир неча кун олдин, ушбу майдонда безорилик ҳолати кузатилди. Жумладан, номаълум шахс ўзининг гитара ғилофида олиб келган болға билан Трамп юлдузини бузиб ташлаган. Бу ҳақда АҚШнинг Лос-Анжелес полицияси хабар бермоқда.


 
Бу безорилик ҳаракатидан икки йил аввал ҳам Трамп юлдузи бузиб кетилган, кейин қайта таъмирланган эди.
 
Маълумот ўрнида, машҳур кишиларга атаб тилла ҳошияли юлдузлар Голливуд майдонидаги йўлакда ўрнатиб келинади. Фақат бокс бўйича жаҳон чемпиони Муҳаммад Алининг машҳурлиги алоҳида эътироф этилиб, унга атаб тайёрланган тилла ҳошияли юлдуз Голливуд майдони деворларини безаб турибди.
Санжар Жўра

Теглар:Голливуд Трамп юлдуз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!