...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гермиона Грейнжер – Эмма Уотсон турмушга чиқмоқда


17:40, 31.05.2017 Шоу-бизнес
 4 338

Эмма севгилисининг қўлини сўрашини кутиб ўтирмасдан ўзи турмуш қуриш таклифини билдирди.

Гарри Поттер фильмларидаги Гермиона Грейнжер образи билан машҳур бўлган актриса Эмма Уотсон турмушга чиқмоқда.
 
Эмма бир йилдан буён бизнесмен Уильям Мак Найт билан учрашиб келмоқда. Эмма севгилисининг қўлини сўрашини кутиб ўтирмасдан ўзи турмуш қуриш таклифини билдирди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда бу ҳақдаги хабарлар тарқалди. Хориж ОАВ актрисага яқин манбалар орқали бу ахборотларнинг ростлигини тасдиқлади.
 
Эмма бу иши билан дунёдаги бошқа қизларга ҳам ўрнак бўлмоқчилигини таъкидлаган. Бу борада эркак кишининг ташаббусини кутиш шарт эмас, истакларни рўёбга чиқаришда аёллар ҳам эркаклар билан бир хил ҳаракат қилиши мумкин, деб ҳисоблайди актриса.
 
Муҳими, Уильям Эмманинг таклифини қабул қилди ва улар ҳозирда тўйга тайёргарлик кўришни бошлаб юборди.
Сумбула

Теглар:Эмма Уотсон Гарри Поттер Гермиона Грейнжер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!