...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германия муҳожирларни юртига қайтишида пул билан таъминлайди


19:23, 27.02.2017 Олам
 2 057

Бундестаг дастурида расмий қочоқ мақомига эга бўлмайдиган муҳожирларни юртига қайтариш бўйича молиявий таъминлаш режалаштирилди.

Германия Федератив Республикаси ҳукумати муҳожирларни молиявий таъминлаш дастурини яқин кунларда амалга оширади. Дастурга кўра, ГФРда бошпана олишдан маҳрум бўлган муҳожирлар юртига қайтиб кетиши учун маълум маблағ билан таъминланиши кўзда тутилган.
 
Европа ОАВларининг хабарига кўра, Бундестагда ўтган йилнинг ноябрь ойида тасдиқланган мазкур дастур айни вақтда қуролли тўқнашувлар содир бўлмаётган 11 давлат муҳожирларига қаратилган. Тунис, Марокко, Нигерия, Косово, Сербия ва Албания шу жумладан бўлиб, дастур ижроси учун Бундестаг 150 млн евро маблағ ажратган эди.
 
Германия канцлери Ангела  Меркелнинг фикрича, ҳукумат томонидан расмий муҳожирлик мақомига эга бўла олмайдиган чет элликлар ГФРдан мажбурий депортация этилишини кутиб ўтирмай юртига қайтиб кетишлари керак.
 
Ўтган йил давомида Германияга 280 минг нафар муҳожир кириб келиб, улардан 25 минг нафари депортация қилинган. 55 минг нафар муҳожир эса ўз ташаббуси билан мамлакат ҳудудини тарк этган. Германия ИИВ маълумотларига кўра, 2015 йилдан бери мамлакат ҳудудига 1,2 млн муҳожир кириб келган.
Муҳайё Саидова

Теглар:ГФР Бундестаг дастури Муҳожирлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!