...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат маслаҳатчиси Астрахан изоляторидаги 9 нафар ўзбекистонликка ёрдам берди


20:59, 07.11.2017 Жамият
 6 291

Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Россиянинг 4 та шаҳрида бўлиши кўзда тутилган.

Аввалроқ, 31 октябрь куни Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация  Новосибирск бозорларида меҳнат қилаётган ўзбек ёшлари билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳозирда Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерациясига сафари давом этмоқда.
 
5 ноябрь куни Астраханга борган делегация аъзолари туни билан ўзбекистонлик ватандошлар истиқомат қилаётган объектларда бўлгани айтилган.
 
Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация аъзолари Астараханда жойлашган тергов изоляторига ташриф буюриб, у ерда турли қонунбузарликларни содир этган ўзбекистонликлар билан учрашишган.
 
Суҳбат давомида ўзбекистонликларнинг Россияга келиб қолиш сабаблари, уларни ўзга давлатнинг мавжуд қонунларини четлаб ўтишларига сабаб бўлган омиллар батафсил ўрганилган.
 
Суҳбат якунида 9 нафар Ўзбекистон фуқароларини она ватанига қайтариш бўйича келишувга эришилгани хабар қилинди. Улар келишувдан сўнг, 3 кун ичида Ўзбекистонга қайтишлари айтилди.
 
Астраханда бўлиб турган Ўзбекистон делегациясининг сафари доирасида делегация Астраханда қурилаётган 20 қаватли бинода бўлди.
 
Қурилишда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик 15 нафар ёшлар билан учрашув ўтказилди. Самимий мулоқот доирасида уларни қийнаётган баъзи муаммолар ўрганилган.
 
Меҳнат қилаётган ёшлар яқин кунларда Ўзбекистонга қайтиш ниятида эканлигини айтиб, Ватандаги тинчлик ва йўқлов учун миннатдорлик билдиришди.
 
“Бизни она юртимиздан кимдир йўқлаб келиши хаёлимизга ҳам келмаганди”, деб айтган ёшлардан бири қувончини яширолмай.
 

Теглар:Ўзбекистон делегацияси Давлат маслаҳатчиси Россияга сафар Ўзбекистонлик муҳожирлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар