...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғалаба қозон ва бир миллион евро ишлаб ол!


20:42, 17.03.2018 Спорт
 4 117

Айни пайтда турк чемпионатида пешқадамлик қилаётган мезбонлардан рақиблари олти очко ортда қолишмоқда.

Бугун, 17 март куни Туркияда катта футбол куни бўлиб ўтади. Икки азалий рақиб бир-бирига қарши саф тортади. “Галатасарой” ўз уйида “Фенербаҳче”ни қабул қилади.
 
Айни пайтда турк чемпионатида пешқадамлик қилаётган мезбонлардан рақиблари олти очко ортда қолишмоқда.
 
Шу боис “Фенербаҳче” клуби президенти Азиз Йилдирим ушбу дербидаги ғалаба учун ўйинчиларга катта миқдорда пул ваъда қилди.
 
Агар ушбу учрашувда Йилдирим жамоаси ғалаба қозонса, футболчилар 1 миллион евро мукофот пули олишади.
 
Шу пайтгача клуб тарихида бир ютуқ учун бунчалик кўп пул тикилмаганди.
 
Азиз Йилдирим бугун футболчиларнинг ўйин олди сўнгги машғулотларига келиб, “2002 йил, 6 ноябрни эсланг.
 
Ўшанда “Фенербаҳче” “Галатасарой”ни янчиб ташлаганди. 6:0 ҳисоби билан ғалаба қозонганди”.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фенербаҳче Галатасарой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!