...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футзал. Иккинчи ўйин ҳам Ўзбекистон термаси устунлигида ўтди


20:21, 03.11.2017 Спорт
 1 866

Кеча бўлиб ўтган илк баҳсда ўзбекистонлик футзалчилар 5:4 ҳисобида муваффақият қозонишганди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун 3 ноябрь куни футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Шаржа шаҳрида БАА термасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишди.
 
Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Ўзбекистонликлар таркибида голларга Константин Свиридов, Артур Юнусов, Дилмурод Шавкатов ва Ҳусниддин Нишоновлар муаллифлик қилишди.
 
Футзал. Ўртоқлик учрашуви
Шаржа шаҳри, “Шаржа” спорт мажмуаси
 
БАА–Ўзбекистон — 0:4.
Голлар: К.Свиридов, А.Юнусов, Д.Шавкатов, Ҳ.Нишонов.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон терма жамоаси БААга қарши дастлабки ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футзал Ўзбекистон терма жамоаси БАА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!