...
МЕНЮ
ONLINE TV

Францияда фавқулодда вазият ҳолати узайтирилади


13:53, 14.12.2016 Олам
 2 125

2015 йилнинг 13 ноябрида юз берган террорчилик ҳаракатидан сўнг мамлакат президенти Франсуа Олланд таклифи билан Франция ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинганди.

Франция парламентининг қуйи палатаси мамлакатда фавқулодда вазият ҳолатини узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда “AFP” агентлиги хабар қилмоқда.
 
Амалдаги фавқулодда вазият ҳолати 2017 йилнинг 15 июлигача чўзилди. Аслида Франция ҳукумати 10 декабрь куни мамлакатда сақланаётган теракт хавфи сабаб фавқулодда вазият ҳолатини чўзиш ҳақида таклиф билдирган.
 
Муҳокамалар якунига кўра, парламентнинг 288 аъзоси бу таклифни ёқлаб овоз берган бўлса, 32 киши қарши бўлган. 15 декабрь куни бу борадаги қонун лойиҳаси Сенат томонидан кўриб чиқилади.
 
2015 йилнинг 13 ноябрида юз берган террорчилик ҳаракатидан сўнг, мамлакат президенти Франсуа Олланд таклифи билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан Франция ҳудудида фавқулодда ҳолат элон қилинганди.
 
2015 йил 13 ноябрь куни кечаси Париж ва Сен-Дени шаҳарчасида бир қатор босқинчилик ҳаракатлари уюштирилди. 3 нафар террорчи Франция ва Германия терма жамоалари учрашуви ўтказилпётган “Стад де Франс” стадиони олдида портлаш содир этди.
 
Яна бир террорчи гуруҳ Париждаги кафе ва ресторанларга ҳужум уюштирди. Яна 3 жиноятчи “Батаклан” концерт зали томошабинларини гаровга олди. Ўшанда умумий ҳисобда 130 киши теракт қурбонига айланган бўлса, 350 дан ортиғи тан жароҳати олганди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Франция Париж Фавқулодда вазият Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!