...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото/видео: Тимати ва Андрей Малахов Тошкентга кимнинг тўйига келди?


15:20, 03.12.2017 Жамият
 19 447

Тўйга хорижнинг таниқли юлдузлари ташриф буюргани бизга маълум. Хусусан, Россия эстрадаси юлдузи Тимати...

Ўзбекистонда шов-шувли тўйлар бир муддат тин олганди. Орадан кўп ўтмай яна дунёнинг таниқли юлдузлари иштирокидаги бахт кечаларига старт берилди.



Шу ҳафтанинг икки шов-шувли тўйи бир жойда - Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида павильонларидан бирида бўлиб ўтди.



Биринчи тўй ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. 29 ноябрь куни Алишер Усмоновнинг акаси Баҳодир Усмонов қизи Ганя Усмоновани турмушга берди. Куёв Важа Узоқов ва келин Ганя Усмонованинг тўй оқшоми “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуаси павильонида бўлиб ўтганди. Бунинг учун павильон декораторлар томонидан тўй учун махсус безатилди.

Иккинчи тўй кеча, 2 декабрь куни бўлиб ўтган. Тўйга хорижнинг таниқли юлдузлари ташриф буюргани бизга маълум. Хусусан, Россия эстрадаси юлдузи Тимати тўйда қўшиқ куйлаган.

“Пусть говорят” кўрсатуви бошловчиси Андрей Малахов эса бошловчилик вазифасини бажарган. Унга эса ўзбекистонлик бошловчилар Фарҳод Алимов ва Нилуфар Сотиболдиева шерик бўлишган.



Ижтимоий тармоқларда Андрей Малахов ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг суратлари тарқалмоқда.

Тўй кимники экани бизга қоронғу. Шуниси маълумки, висол оқшомига ташриф буюрган меҳмонлар куёв Умар ва келин Умидага бахт тилашган, холос.

Теглар:Тўй Андрей Малахов Тимати “Ўзэкспомарказ” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар