...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Тарихий натижа билан Ўзбекистонга қайтган спортчиларга Spark автомобиллари берилди


13:40, 06.03.2018 Спорт
 4 521

Ўзбек қиличбозлиги тарихида янги саҳифа очилди.

Қиличбозлик бўйича Дубайда ўтказилган Осиё чемпионати мусобақасининг қиличбозлик спорт турида ўзбекистонлик ўсмирлар ва кадетлар муваффақиятли иштирок этишганидан яхши хабарингиз бор.
 
Ўзбекистонлик спортчилар мусобақанинг жамоавий баҳсларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб, ўзбек қиличбозлиги тарихида янги саҳифа очишга муваффақ бўлишди.

Aziz Rametov tavsiya etadi!
 
Чунки шу пайтга қадар қилич (сабля) йўналишида ўзбекистонликлар Осиё қитъасида ҳали бирорта медалга эга чиқа олишмаганди.
 
Кеча, 5 март куни чемпион қиличбозлар Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”да кутиб олинди.
 

 

 

 
Қаҳрамонлар ўзларига ажратилган махсус автобусларда Тошкент кўчалари бўйлаб навбатдаги “Пахтакор” стадиони томон йўл олишди.
 

 

 

 

 
У ерда Осиё чемпионати совриндорлари ва уларнинг устозларини тақдирлаш учун ташкиллаштирилган тадбир бўлиб ўтди.
 
МОҚ Умид Аҳмаджонов спортчиларни табриклар экан, ушбу муваффақият билан спортчилар тўхтаб қолмасликлари, келажакда Осиё ва Олимпия ўйинларида ҳам муваффақиятли натижа кутиб қолишини айтиб ўтди.
 

 
Шундан сўнг Осиё чемпионати совриндорлари ва уларнинг устозларига махсус совға – Spark ва Cobalt автомобиллари калити топширилди.
 

 
Аниқроғи, жамоавий баҳсларда кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган ҳар бир спортчига Spark, уларни тарбиялаган устозларига эса Cobalt автомобиллари ҳадя этилди.
 

 
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова ушбу хурсандчиликдан кўз ёшларини тия олмади.
 
“Яратилган шароитлар учун жуда катта раҳмат. Энг аввало муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевдан миннатдорман.
 

 
Уларга берган ваъдамга кўра ҳали Ўзбекистонга кўплаб медаллар ва совринлар олиб келишга, давлатимиз байроғини янада баландроқ кўтаришга ҳаракат қиламан.
 
Бизга билдирилаётган ишончни албатта оқлаймиз. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Насиб қилса, бундан ҳам катта муваффақиятларга эришамиз”, деди Дайибекова.
 
Маълумот ўрнида, қиличбозлар учун навбатдаги халқаро мусобақа якунланди. Аммо олдинда уларни Жакартада бундан ҳам нуфузлироқ ва масъулиятли беллашувлар кутиб турибди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қиличбозлар Spark Cobalt 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!