...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотопост: Англия футбол грандларининг янги мавсум учун либослари


23:01, 03.07.2017 Спорт
 5 058

Эътиборингизга Англия премьер лигасининг кучли олтилик жамоаларининг янги мавсумда фойдаланадиган либосларини тақдим этмоқдамиз.

Бугун, 3 июль куни Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби 2017/18 мавсум учун уй либосларини тақдим этди. Манчестерликларнинг техник ҳамкори сифатида бу сафар ҳам Adidas компанияси танланди. Янги форма анъанавий қизил-оқ ранглардан ташкил топди.





Лондоннинг “Челси” клуби ҳам ўзининг янги мавсум уй учрашувларида фойдаланадиган либосларини тақдим этди. “Челси”нинг янги либоси одатга кўра, кўк рангда бўлиб, фақат гедра оқ рангда тикилган. Шунингдек, либослар “Челси” техник ҳамкори – Nike компанияси томонидан ишлаб чиқилган.



“Тоттенхэм” клуби уй ўйинлари учун либос оқ рангдa тикилган бўлса, сафар учрашувлари учун комплект тўқ-кўк рангда. Nike компанияси ушбу мавсумдан бошлаб “Тоттенхэм”нинг техник ҳомийсига айланди.



“Манчестер Сити” клубининг расмий твиттер саҳифасида “шаҳарликлар”нинг келаси мавсумда фойдаланадиган либослари суратлари жойланди. Nike компанияси ва “Манчестер Сити” бу сафар ҳам янгилик яратишга ҳаракат қилишди. Либос суратида тўлиқ осмон ранги кўриниш берган. Либоснинг енг қисмига ҳам ҳеч қандай қўшимча қўшилмаган.



Puma компанияси “Арсенал” клубнинг 2017-2018 мавсум учун либосларини тақдим этди.





New Balance компанияси “Ливерпуль”нинг янги мавсумда фойдаланадиган либослар коллекциясини ҳавола этди. Янги либоснинг кўкрак қисмида жамоа ташкил этилганига 125 йиллик юбилей тушурилган логотип акс этади.



Qalampir.uz сайти тез кунларда Испания, Италия, Германия жамоаларининг янги мавсум учун фойдаланадиган либосларини тақдим этади. Биздан узоқлашманг!

Теглар:Манчестер Юнайтед Тоттенхэм Манчестер Сити Арсенал Челси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!