...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотожамланма: Дунёнинг энг бахтли 10 давлати


19:19, 28.03.2018 Бу қизиқ
 5 683

БМТ кўмагида ушбу мамлакатлардаги яшаш даражаси аниқланди.

БМТ кўмагида аҳолининг фаровонлик даражасига кўра, Жаҳон бахт ҳисоботи (World Happiness Report) эълон қилинди.
 
Тадқиқотчилар рўйхатни тузишда аҳоли жон бошига ЯИМнинг қанчалиги, ҳаёт давомийлиги, фуқаро эркинлигининг таъминланганлиги, бандлик кафолати, коррупция даражаси ва ижтимоий сўровномалар натижаларини ҳисобга олаган.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу рейтингда Ўзбекистон 156 мамлакат ичида 44 ўринни эгаллагани ҳақида маълумот берган эдик.


 
Қуйида биз дунёнинг энг бахтли 10 мамлакатини келтирамиз.
 
1. Финляндия
 
Финляндия дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди. Финляндия аҳоли жон бошига ЯИМнинг тўғри келиши бўйича дунёда етакчи давлатлар қаторида.



Финляндияда сиёсий барқарорлик, иқтисодиётнинг очиқлиги, инфраструктуранинг юқори даражада ривожлангани ва телекомуникациянинг ишончлилиги, шунингдек, корхоналар, университет ва илмий-техник марказлар ўртасидаги биргаликда иш олиб боришнинг яхши йўлга қўйилгани узоқ муддатли афзалликни таъминлайди.
 
2. Норвегия
 
Норвегия – Шимолий Европадаги энг йирик нефт ва газ ишлаб чиқарувчи давлат. Мамлакат доимий равишда яшаш учун энг яхши ва энг бахтли давлатлар қаторидан жой олиб келади.



Нефт ресурслари келажак авлодни ривожлантиришга хизмат қилади. Мамлакат ҳудудида муҳим минерал заҳиралар ва катта савдо флоти мавжуд.
 
Европанинг бошқа мамлакатларига қараганда паст инфляция (3%) ва ишсизлик (3%) даражаси қайд этилади.
 
3. Дания
 
Дания Швециянинг жануби-ғарбида ва Норвегиянинг жанубида жойлашган, энг жанубий скандинавия давлати.



Скандинавия давлатлари анъанвий равишда дунёнинг энг бахтли давлатлари рўйхатига киради.
 
Дания тез ривожланаётган индустриал-аграр давлат.
 
4. Исландия
 
Исландия ҳукумати оммавий равишда алюминь заводлари қуриш дастурини эълон қилган. Шунингдек, Биотехнология, туризм, банк бизнеси ва ахборот технологиялари ривожланиб бормоқда.



Бандлик ҳолатига кўра Исландия ишлаб чиқариш ривожланган давлат каби кўринади.
 
5. Швейцария
 
Швейцария дунёнинг энг бой ва ривожланган давлатларидан бири. У юқори даражада ривожланган, серунум қишлоқ хўжалигига эга индустриал давлат. Таъкидлаш жоизки, мамлакатда деярли ҳеч қандай фойдали қазилмалар йўқ.



Ғарб иқтисодчиларининг фикрича, унинг иқтисоди рақобатбардошлиги жиҳатидан дунёнинг энг кучли ўнта давлатлари қаторига киради.
 
6. Нидерландия
 
Нидерландлар замонавий ривожланган постиндустриал иқтисодиётга эга.
 
Нидерландия иқтисоди дунёга машҳур компания, йирик фирма ва концернлари ҳисобига яхши обрў қозонган.



Мамлакатда турмуш даражаси юқори, шу сабабдан мамлакат доимий равишда дунёнинг яшаш учун яхши давлатлари қаторига киради.
 
7. Канада
 
Канада аҳоли бошига юқори даромадга эга дунёнинг энг бой мамлакати. У “Катта еттилик” давлатларидан бири ва Иқтисодий ҳаморлик ва ривожланиш ташкилоти аъзоси.



Шунингдек, Канада аралаш иқтисодиётга эга давлат. Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса АҚШ билан иқтисодий интеграция кенгайган.
 
8. Янги Зеландия
 
Янги Зеландия бозор иқтисодига асосланган индустриал мамлакат. Янги Зеландияда қишлоқ хўжалигининг улуши катта, шу билан бирга қайта ишловчи ва озиқ-овқат ишлаб чиқариши, туризм соҳаси яхши ривожланган.



Янги Зеландия турмуш даражасининг юқорилиги, бизнес юритишнинг қулайлиги сабабли мунтазам равишда турли рейтингларда етакчилар қаторида бўлади.
 
9. Швеция
 
Швеция 10 миллион аҳолига эга бўла туриб, 50 та глобал компаниялари мавжуд.



Мамлакат юқори даражали инновация, ривожланган ва янгиланиб турувчи инфраструктура, техникаларнинг ажойиб ҳолати, инглиз тилини билувчи, яхши таълим кўрган персоналга эга.
 
10. Австралия
 
Австралия жаҳонда иқтисодий кўрсаткичлари бўйича 13 ўринни, аҳоли жон бошига ЯИМнинг тўғри келиши бўйича олтинчи ўринни эгаллайди.
 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:World Happiness Report ЯИМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!