...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Америкадан хушхабар!


14:50, 05.03.2018 Спорт
 5 122

Американинг Огайо штатида ўтказилган спорт мусобақаларида икки ўзбекистонлик спортчи муваффақиятга эришди.

Кеча, 4 март куни ўзбекистонлик спортчи Михаил Волинкин ҳаваскорлар ўртасида ўтказилаётган “Арнольд классик-2018” мусобақасида мутлоқ чемпионликни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Бундан ташқари, Михаил Волинкин Ўзбекистон терма жамоасига олтин медални тақдим этган.


 
Михаил ушбу ғалабаси орқали, Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари ичида бодибилдинг бўйича профессионал карта қўлга киритган илк спортчига айланди.
 

 
Шунингдек, мусобақанинг масреслинг баҳсларида яна бир Ўзбекистон вакили Олеся Гуреева ҳам биринчи ўринни қўлга киритди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Михаил Волинкин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!