...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: “Ўзбекистон йили”га аталган веломарафон бўлиб ўтди


11:54, 25.03.2018 Спорт
 1 836

Велопойгада Қозоғистондан 114, Ўзбекистондан 40 нафар ҳаваскор спортчилар иштирок этишди.

Маълумки, 2018 йил Қозоғистон Республикасида “Ўзбекистон йили” деб эълон қилинган.
 
Икки давлат ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида турли тадбирлар, жумладан, спорт мусобақалари ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.




 
Кеча, 24 март куни ана шундай мусобақалардан бири старт олди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси кўмагида ҳаваскорлар ўртасида велопойга ташкил этилди.
 
Турнир старти Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасининг янги биносида ташкил қилинди.




 
Соат 10:00да старт олган велопойгада Қозоғистондан 114, Ўзбекистондан эса 40 нафар ҳаваскор спортчилар иштирок этишди. Йўналишнинг умумий масофаси 130 км ни ташкил этди.
 
Марафон иштирокчилари эса орадан кўп вақт ўтмай Чимкент шаҳрига етиб боришди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Марафон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!