...
МЕНЮ
ONLINE TV

Форс кўрфази ҳамкорлиги кенгаши давлатлари “Ҳизбуллоҳ”ни террористик ташкилот сифатида эълон қилди


18:33, 02.03.2016 Олам
 2 973

“Ҳизбуллоҳ” Ливанда 1982 йилда ташкил этилган, ҳарбийлаштирилган шиа ташкилоти ва сиёсий партия ҳисобланади.

Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг олти давлати биргаликда “Ҳизбуллоҳ” гуруҳини расмий равишда террористик ташкилот деб эълон қилдилар ва Суриядаги можароларда Башар Асад томонида урушаётган мазкур гуруҳга қарши босимни кучайтиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда “ABCnews” хабар берди.

Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши бош котиби Абдулатиф бин Рашид ал-Заяни “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти кўрфаз давлатлари хавсизлиги, барқарорлиги ва суверенитетига таҳдид кўрсатаётгани ҳамда қурол-яроғ контрабандаси билан шуғулланиши ҳақида айтиб ўтди.

Ал-Заянининг айтишича, “Ҳизбуллоҳ” террористик акт амалга ошириш учун Кўрфаз ҳамкорлиги кенгашига аъзо давлатлар ичида аҳолини йўлдан уришга ҳаракат қилмоқда, бундан ташқари, гуруҳ қурол-яроғ контрабандаси, зўравонлик ва тартибсизликлар келтириб чиқариш билан шуғулланади.

Кўрфаз ҳамкорлик кенгашига Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қатар, Баҳрайн ва Уммон давлатлари киради.

Маълумот ўрнида, “Ҳизбуллоҳ” Ливанда 1982 йилда ташкил этилган, ҳарбийлаштирилган шиа ташкилоти ва сиёсий партия бўлиб, АҚШ, Канада, Миср, Исроил, Европа Иттифоқи, Австралия ва бошқа давлатлар томонидан террористик ташкилот сифатида тан олинган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳизбуллоҳ Форс кўрфази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!