...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фильм томошасидан сўнг ота-она 16 ёшли ўғлини ўлдиргани аниқланди


14:05, 13.04.2017 Олам
 8 118

16 ёшли Жеффрининг жасади 28 февраль куни ёниб кетган уй харобалари остидан топилди.

Америкалик жуфтлик – Эрнест ва Хизер Франклин ўзларининг 16 ёшли асраб олинган ва имконияти чекланган ўғлини ўлдирганликда айбланмоқда. Улар буни “Денгиз бўйидаги Манчестер” фильмини томоша қилиб бўлишганидан сўнг содир этишган. Бу ҳақда “USA Today” газетаси хабар берди.
 
16 ёшли Жеффрининг жасади 28 февраль куни ёниб кетган уй харобалари остидан топилди. Текширувларнинг кўрсатишича, Жеффри ёнғин чиқишидан аввал ўлдирилган.
 
Тахминларга кўра, америкалик жуфтлик 2012 йилда асраб олишган ўғлини ўлдириб, жиноятни ёнғин орқали яширмоқчи бўлишган.
 
Жиноят юз берган кечада Франклин оиласи биргаликда “Денгиз бўйидаги Манчестер” фильмини томоша қилишган. Картина сюжетига кўра, бош қаҳрамон айнан шундай жиноят ҳақида сўзлаб беради. 16 ёшли боланинг ўлдирилиши ҳам шу кино томошасидан 2 соат ўтиб, содир этилган, деб хулоса қилмоқда полиция.
 
Маълумот учун: “Денгиз бўйидаги Манчестер” фильмидаги роли учун бош қаҳрамон образида намоён бўлган Кейси Аффлек жорий йилда “Оскар” мукофотига лойиқ кўрилганди.
Дурдона Расулова

Теглар:Жиноят Денгиз қирғоғидаги Манчестер АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!