...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филиппинда даҳшатли автоҳалокат


10:33, 19.04.2017 Олам
 2 815

Хабарларга қараганда, автобус 30 метр баландликдаги чуқурликка тушиб кетган.

Филиппинда автобус иштирокида ҳалокат юз берди. Йўловчи ташувчи автобуснинг чуқурликка тушиб кетиши натижасида 31 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “РЕН ТВ” телеканали хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, автобус ичида 77 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 46 нафари яраланган, 4 нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
 
Маҳаллий полиция вакилининг хабарига кўра, автобус баллони ёрилиб кетган. Шу сабаб транспорт воситаси чуқурликка қулаган. Бундан ташқари, автобус ичида меъёрдан ортиқ йўловчилар бўлган.
 
Айрим манбаларда қайд этилишича, автобус 30 метр баландликдаги чуқурликка тушиб кетган. Транспорт воситасининг тормоз қисми ишламай қолган.
 
Филиппиннинг тоғли ҳудудларида бундай воқеалар тез-тез учраб туради. Сўнгги йиллардаги энг йирик ЙТҲ 2010 йилда содир бўлган. Ўшанда автобуснинг тоғ дарасига қулаши сабаб 40 дан ортиқ киши вафот этганди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Филиппин ЙТҲ Автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!