...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФИФА энг яхшиларни мукофотлади. Роналду ва Месси даври тугади


09:36, 25.09.2018 Спорт
 4 203

Йилнинг энг яхшиларига “The Best” соврини топширилди.

ФИФА ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келадиган энг яхшиларни тақдирлаш маросимини ўтказди.
 
Энг яхшилар учун “The Best” соврини топшириладиган бу маросим олдингиларидан айрим жиҳатлари билан ажралиб турди. Бунинг энг асосийси “Йилнинг энг яхши футболчиси” соврини ўн йил деганда Месси ва Роналдудан бошқа футболчига насиб этди, у ҳам бўлса “маестро” Лука Модричдир.
 
Таъкидлаш жоизки, Модрич “Реал” билан бирга ЕЧЛ ғолиби бўлган ҳамда Хорватияни мундиалнинг финалига қадар етиб боришида асосий фигура бўлган эди.
 
Марҳамат, йилнинг энг яхшилари рўйхати билан танишинг.
 
Пушкаш соврини ғолиби – Муҳаммад Салоҳ (Миср терма жамоаси, “Ливерпуль”).
 
Йилнинг энг яхши мураббийи – Дидье Дешам (Франция терма жамоаси).
 
Йилнинг энг яхши дарвозабони – Тибо Куртуа (Бельгия терма жамоаси, “Реал”).
 
Энг яхши аёллар мураббийи – Рейналд Педрос (“Лион” – Франция).
 
Энг яхши мухлислар – Перу терма жамоаси мухлислари.
 
“Фаир Плай” соврини – Леннарт Ти (“ББ Эрзурумспор”, Туркия).
 
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси – Марта Виейра да Силва (“Орландо Прайд”, АҚШ).
 
Йилнинг энг яхши футболчиси – Лука Модрич (“Реал”, Хорватия).
 
Йилнинг рамзий терма жамоаси: Давид де Хеа, Дани Алвеш, Рафаэл Варан, Серхио Рамос, Марсело, Лука Модрич, Н’Голо Канте, Эден Азар, Лионель Месси, Килиан Мбаппе, Криштиану Роналду.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:The Best Лука Модрич Дидье Дешам Марта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!