...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонага катта миқдордаги гиёҳванд моддани олиб киришга уринган шахс қўлга олинди


10:45, 21.02.2017 Жамият
 3 458

Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаронинг ёнида қарийб 4 килограмм келадиган гиёҳванд модда бўлган.

Фарғона вилояти Пакана қишлоғида жойлашган блок постда ички ишлар ходимлари шубҳали кўринган шахсни тўхтатиб, тинтув қилишганида унинг ёнидан гиёҳванд модда борлиги аниқланган ва гувоҳларнинг иштирокида ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Экспертиза натижаларига кўра, бу модда “марихуана” эканлиги тасдиқланди.
 
1972 йилда туғилган ва Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаронинг ёнидан топилган “марихуана”нинг оғирлиги 3 кг 825 грамни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Фарғона Гиёҳванд модда Марихуана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар