...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада катта футбол: Чемпионлар бугун реванш олишга ҳаракат қилишади


12:00, 26.03.2018 Спорт
 2 211

Бугунги ўйинда олимпиячилар биринчи ўйиндаги мағлубият учун реванш олишга ҳаракат қилишади.

Бугун, 26 март куни Фарғонада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кения олимпия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.
 
Дастлабки ўртоқлик ўйинида Равшан Ҳайдаров шогирдлари 2:1 ҳисобида мағлубиятга учрашганди. Бугунги ўйинда олимпиячилар ана ўша мағлубият учун реванш олишга ҳаракат қилишади.
 
Умуман олганда, бу каби ўртоқлик ўйинлари Олимпия терма жамоа учун катта мусобақа олдидан муҳим синов вазифасини ўтаб бериши учун ташкиллаштирилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.
 
Шу йилнинг август ойида Индонезияда Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Равшан Ҳайдаров жамоаси олдига мазкур мусобақада муваффақиятли иштирок этиш вазифаси қўйилган.
 
Бундан ташқари, Токио – 2020 Олимпиадасига йўлланма олиш ҳам олимпия терма жамоа олдидаги асосий вазифа ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ – Кения ОТЖ ўйини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 20:00да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Кения 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!