...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Тошкентда югуриш марафони ўтказилади


18:54, 28.04.2017 Спорт
 2 960

Тақдирлаш маросими Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри олдидаги майдонда бўлиб ўтади.

Эртага, 29 апрель соат 08.00 дан Тошкент шаҳрида оммавий югуриш тадбири бошланади.
 
Пойтахтнинг Миробод туманидаги Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан старт олган югуриш тадбири Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов кўчалари бўйлаб Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театригача бўлган масофада ўтказилади.
 
Финиш Тошкент универмаги (ЦУМ) олдида. Тақдирлаш маросими Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри олдидаги майдонда бўлиб ўтади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Саломатлик сари” республика оммавий югуриш тадбири ўтказилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Югуриш марафони Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!