...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Оқсаройда Ислом Каримовни хотирлаш маросими бўлиб ўтади


19:23, 01.09.2018 Жамият
 4 001

2016 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учраган эди. Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов оғир хасталик сабаб вафот этган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ислом Каримов номини абадийлаштириш, унинг фаолиятини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Қўша-қўша қарор ва фармонлар имзоланди.

Давлат раҳбари қарори билан Ислом Каримов фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳи Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасига айлантирилди, бино қаршисига унинг ҳайкали ўрнатилди. 

Эртага, 2 сентябрь куни Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш маросими бўлиб ўтади. Унда Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова иштирок этади. Айни дамда Оқсаройда маросимга катта тайёргарлик кўрилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 30 август куни Тошкент фотолар уйида Ислом Каримов хотирасига бағишланган фотокўргазма иш бошлаган эди.

Теглар:Оқсарой Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар