...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эронда "Pokemon Go" ўйини тақиқланди


14:58, 06.08.2016 Олам
 4 467

Мамлакатда мазкур ўйин хавфсизлик нуқтайи-назаридан ман этилди.

Эрон Ислом Республикаси ҳукумати мамлакатда смартфонлар учун мўлжалланган “Pokemon Go” ўйини хавфсизлик нуқтайи-назаридан тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда “The Independent” ёзмоқда
 
Мазкур қарор Эрон халқининг онлайн фаолиятини назорат қилувчи расмий идора – виртуал макон Олий кенгаши томонидан қабул қилинди. Ўйин хавфсизликка қандай таҳдид қилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилмади. 
 
Кўплаб мамлакатларда ушбу ўйиннинг салбий оқибатлари ҳақида фикр билдирилмоқда. Эрондан олдин, Саудия Арабистони ва Мисрда ҳам “Pokemon Go” ўйини тақиқланган эди.  
 
Маълумот ўрнида, “Pokemon Go” 2016 йилнинг 6 июлида чиққан   реаллик ва виртуал ҳаётни боғлайдиган компьютер ўйини бўлиб,   Niantic компанияси томонидан ишлаб чиқилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Pokemon Go Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

07.08.2016
22:07 07.08.2016

Узбекистонда хам таъкиклаш керак бу уйинни...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!