...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эронда ўқувчилар автобуси ҳалокатга учради


18:33, 02.09.2017 Олам
 2 001

Маҳаллий полиция берган баёнотга кўра, ҳалокат автобус ҳайдовчисининг ухлаб қолганлиги сабаб содир бўлган.

2 сентябрь куни Эроннинг жанубий вилояти Хурмизгонда лицей ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учраши натижасида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Habarturk” нашри хабар берди.
 
Эроннинг Хурмизгон вилоятида содир бўлган ҳалокат натижасида 34 киши турли тан жароҳати олган. Жароҳатланганлардан 13 тасининг аҳволи оғир, уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.
 
Хурмизгон вилояти Халқ таълими мудирининг берган маълумотига кўра, автобус Шероз шаҳрида бўлиб ўтадиган “Иқтидорли ўқувчилар конференцияси”да қатнашиш учун Бандор-Аббосдан йўлга чиққан бўлган.
 
Маҳаллий полиция берган баёнотга кўра, ҳалокат автобус ҳайдовчисининг ухлаб қолганлиги сабаб содир бўлган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Эрон ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!