...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрматов – Месси – Модрич. Хорватия кейинги босқич масаласини ҳал қилди


01:09, 22.06.2018 Спорт
 6 473

Жаҳон чемпионатининг 8-куни.

Жаҳон чемпионатининг 8-куни. “D” гуруҳида Аргентина ҳамда Хорватия терма жамоалари бахс олиб борди. “Нижний Новгород Арена”да бўлиб ўтган баҳсда хорватияликлар йирик ҳисобда ғалабага эришиб, кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал қилди.
 
Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди ва майдонда кескин кураш бўлди. Иккинчи бўлим дебюти эса Европа вакилларига омадли келди. 53-дақиқада Аргентина дарвозабони Вилли Кабальеро қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни шеригига эмас Ребичга ташлаб берди, хорватиялик футболчи эса тўпни тўхтатиб ўтирмай, дарвозани аниқ нишонга олди.
 
Ушбу голдан сўнг ҳам жанубий америкаликлар ўзларига кела олмадилар ва ҳужумларда кескинлик етишмади. 80-дақиқада Лука Модрич жарима майдони ташқарисида Отамендини алдаб ўтди ва чиройли зарба билан дарвозани ишғол этди. Ҳакам Равшан Эрматов томонидан қўшиб берилган вақтда Иван Ракитич жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлади.
 
Шу тариқа, Хорватия очколарини 6 тага етказган ҳолда гуруҳ масаласини ҳал қилди, Аргентина эса жуда қийин вазиятга тушиб қолди.
 
ЖЧ-2018. “D” гуруҳи, 2-тур.
Аргентина – Хорватия 0:3 (0:0, 0:3).
Голлар: Ребич (53), Модрич (80), Ракитич (90).
 
Аргентина – Кабальеро, Отаменди, Меркадо, Тальяфико, Маскерано, Перес (Дибала, 68), Сальвио (Павон, 56), Меса, Акунья, Месси, Агуэро (Игуаин, 54).
 
Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич, Врсалько, Вида, Модрич, Брозович, Перишич (Ковачич, 82), Ракитич, Ребич (Крамарич, 57), Манжукич (Чорлука, 90).
 
Огоҳлантиришлар: Ребич (39), Меркадо (51), Манжукич (58), Врсалько (67), Отаменди (85), Акунья (87), Чорлука (90), Тальяфико (90).





Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Аргентина Хорватия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!