...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Мирзиёевнинг жасорати ҳақида сўзлади


09:13, 23.09.2017 Олам
 20 010

Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида Имом Бухорийни тилга олган илк давлат раҳбари бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. Президент нутқи якунланганда Ассамблея залида ўтирганларнинг қарсаклари анча пайтгача тинмади.
 
72-сессия раиси Мирослав Лайчак, кўплаб давлат раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевни табриклаб, ўз фикрларини билдирдилар.
 
Шу сингари фикрлардан бирини Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билдирди. Туркия президенти фикрича, ҳали ҳеч бир давлат раҳбари БМТ минбаридан туриб ислом дини қадриятларини бу қадар жасорат билан ҳимоя қилмагани, ҳеч қачон Имом Бухорий номини тилга олмаганини таъкидлади.
 
ЎзАнинг хабарига кўра, халқаро сиёсий доираларда, оммавий ахборот воситаларида бу тарихий нутққа муносабат билдириш давом этаётгани айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ нутқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!