...
МЕНЮ
ONLINE TV

Элчи Павол Иван Ўзбекистондаги миссиясини тугатди


17:25, 12.12.2017 Жамият
 2 004

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Павол Иванни қабул қилди.

2017 йилнинг 12 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Павол Иванни қабул қилди.
 
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция,  маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашишди.
 
Учрашувда Элчининг 2013 йилдан 2017 йил мобайнида Ўзбекистондаги самарали фаолияти натижасида, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланганлиги ва мустаҳкамланганлиги айтиб ўтилди.
 
Павол Иван ўз навбатида, Ўзбекистондаги миссияси учун яратилган қулай шароит учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирди.
Обил Сафаров

Теглар:Ташқи ишлар вазирлиги Павол Иван Словакия Республикаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар