...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эксклюзив фото/видео: Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонда қандай кутиб олинди?


10:48, 30.04.2018 Жамият
 6 026

Унга оила аъзоларидан – турмуш ўртоғи Эмина Эрдўған, ўғли Нажмиддин Билол Эрдўған ҳамда куёви Берат Олбайроқ ҳамроҳлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 29 апрель куни Ўзбекистонга келди.
 
Унга оила аъзоларидан – турмуш ўртоғи Эмина Эрдўған, ўғли Нажмиддин Билол Эрдўған ҳамда куёви Берат Олбайроқ ҳамроҳлик қилмоқда.
 
Меҳмонларни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар Шен, Тошкент шаҳар ҳокими в.в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.


 
Ражаб Тойиб Эрдўған билан ташриф буюрган расмий делегация таркибидан эса Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари Ҳакан Фидан, Бош вазир ўринбосари Ҳакан Човушўғли, Адлия вазири Абдулҳамид Гул, Билим, саноат ва технология вазири Фарук Ўзлу, Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазири Жулида Сариэрўғли, Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи, Божхона ва савдо вазири Булент Туфенкчи, Маданият ва туризм вазири Нўмон Куртулмуш, Президент Матбуот хизмати раҳбари Ибраҳим Калин ўрин олган. 

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар