...
МЕНЮ
ONLINE TV

EgyptAir’нинг йўқолган самолёти Ўртаер денгизига қулаган бўлиши мумкин


18:58, 19.05.2016 Олам
 3 630

У ҳавога кўтарилгач, 20 дақиқа ўтиб ғойиб бўлганди.

Бугун, 19 май куни тонгда EgyptAir авиакомпаниясининг Париждан Коҳирага қайтаётган MS804 рейсли самолёти кутилмаганда радар экранларидан ғойиб бўлганди. Тонгда юз берган бу тушунарсиз вазият туфайли катта шов-шув кўтарилди. EgyptAir йўқолган лайнерни излаб топиш ишлари учун шошилинч оператив штаб тузди. Шу билан бирга қидирув ишларига ўнлаб авиацион хизматлар жалб қилинди. Самолётнинг ҳалокати тахмин қилиниб Миср фуқаро авиацияси вазири Шариф Фатхи Саудия Арабистонига бўлган ташрифини бекор қилди.

Радар экранларидан кутилмаганда йўқ бўлиб қолган Airbus A320 самолёти бортида 58 нафар йўловчи ва 10 нафар экипаж аъзолари бўлган. “Эль-Вафд” портали берган маълумотларга кўра, самолёт Греция ҳаво ҳудудига кирганидан сўнг, 20 дақиқа ўтгач ғойиб бўлган. Самолётнинг учиб кетиши ва ғойиб бўлиши борасида бир нечта тахминлар мавжуд. Айрим маълумотларга кўра, Airbus A320 Шарль-де-Голь аэропортидан 23:09 да, бошқа маълумотларга кўра эса соат 03:00 да учиб кетган. 
                                                                                                                                                           
Орадан бир неча соат ўтиб, ғойиб бўлган самолёт ҳақида турли маълумотлар чоп этила бошланди. Баъзи маълумотларга кўра, учиш вақтида самолётнинг двигатели портлаб кетган, бошқа маълумотларга кўра, унга ҳужум уюштирилган. Франциялик авиация эксперти Жерар Фельдзенинг фикрига кўра, A320 лайнерига қарши террористик ҳаракатлар амалга оширилган, теракт бевосита лайнернинг ичида бўлиб ўтган бўлиши ҳам мумкин.
 
“Унинг кутилмаганда ғойиб бўлиши, умуман у ҳақдаги барча маълумотлар самолёт бортида бомба портлаганидан далолат бермоқда. Самолёт двигателининг портлаб кетиши ҳақидаги фикрлар нотўғри. Агар шундай бўлганида, самолёт ҳалокат сигналини берган бўларди, аммо бундай бўлмади”, дейди француз эксперти “BFMTV” телеканалига берган интервьюсида. 
 
Орадан яна бир неча соат ўтгач, интернет тармоғида Airbus A320 ҳалокатининг видеотасвирлари пайдо бўлди. Ушбу видеотасвирлар гувоҳлар томонидан тармоққа жойлаштирилган. 

Кейинги маълумотларга кўра, самолёт Ўртаер денгизига қулаб тушган. Аниқланишича, осмонда учиб етаётган самолётни шунчаки кузатаётган грек ороллари аҳолиси унинг бирдан ёришиб кетганини кўришган. Видеотасвирларда ҳам айнан мана шу ҳолат тасвирга туширилган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўртаер денгизига қулаган самолётнинг қора қутисидан сигнал келган. Айни дамда қидирув ишлари давом этмоқда.
                 Умида Якубова 

Теглар:EgyptAir 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

EXCLUSIVE
14:07 20.05.2016

хеч тинчлик йук эканда бу ифлос жиноятчиларни кулидан...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!