...
МЕНЮ
ONLINE TV

Egypt Air самолётини гаровга олган қароқчи Ларнакада ушлаб турилади


16:04, 30.03.2016 Олам
 2 353

Саиф Ал Дин Мустафо қароқчиликда айбланмоқда

Кипрнинг Ларнака шаҳри суди Egypt Air самолётини гаровга олган 59 ёшли Миср фуқароси Саиф Ал Дин Мустафони саккиз кун ушлаб турилиши ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Кипр ОАВларига асосланиб,  РИА Новости хабар берди.
 
МС 181-рейс билан Искандариядан Қоҳирага учаётган Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли Airbus А320-232 самолёти 29 март куни Саиф Ал Дин Мустафо томонидан гаровга олинган эди. Авиалайнер Кипрнинг Ларнака шаҳрига қўнишга мажбур бўлди. Бир қанча вақтдан сўнг қароқчи қўлга олинди. Самолётдаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига ҳеч қандай зарар етмади.
 
Мустафо қароқчиликда, портловчи воситаларни сақлашда, одамларни ўғирлашда, ўйламай қилинган совуққон хатти-ҳаракатда ва терроризмга қарш курашиш қонунчилигини бузганликда айбланмоқда
Руслан Сулаймонов

Теглар:Саиф Ал Дин Мустафо Egypt Air А320-232 самолёти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!