...
МЕНЮ
ONLINE TV

Egypt Air авиакомпанияси самолётини гаровга олган одам қўлга олинди


23:52, 29.03.2016 Олам
 2 542

Самолётни гаровга олган шахс сифатида айтилаётган Иброҳим Самаҳа оддий йўловчи бўлиб чиқди.

Самолёт бортини барча гаровга олинганлар тарк этди ва Саиф Ал Дин Мустафо қўлга олинди. Унинг нима сабабдан бу ишни қилгани аниқланмоқда.

Бугун, 29 март куни Миср авиакомпанияси Egypt Air’нинг Искандариядан Қоҳирага учаётган А320 самолёти гаровга олинган эди. Унинг бортида 62 йўловчи бўлган.

Самолёт Кипрнинг Ларнака шаҳридаги аэропортга қўниб, кун бўйи полиция назоратида кузатиб турилди. Мустафо самолётдан йўловчиларни қўйиб юборди ва охирида ўзи ҳам таслим бўлди ва қўлга олинди.

Унинг нимага самолётни гаровга олгани аниқ айтилмади. Хабарда айлишича, Мустафо террорчи эмас, балки руҳий ҳолати яхши бўлмаган оддий одамдир.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Egypt Air Саиф Ал Дин Мустафо Иброҳим Самаҳа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!