...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг яхши авиакомпанияси номи эълон қилинди


17:24, 13.07.2016 Олам
 3 892

Skytrax тадқиқот маркази дунёдаги энг яхши юзта авиакомпания рейтингини тузиб чиқди.

Британиянинг Skytrax тадқиқот маркази томонидан энг яхши авиакомпаниялар номи эълон қилинди. Марказнинг рейтингида Emirates Airlines авиакомпанияси дунёда энг яхши деб топилди.  Бу ҳақда CNN хабар берди.
 
Рейтингда иккинчи ўринни Qatar Airways, учинчи ўринни эса Singapore Airlines эгаллади
 
“Яқин Шарқ авиакомпаниялари етакчилик қилишда давом этмоқда”,  дейди Skytrax вакили Эдвард Плейстед.
 
Рўйхатнинг кучли ўнлигига Cathay Pacific, ANA All Nippon Airways,  Etihad Airways, Turkish Airlines, EVA Air, Qantas Airways ва Lufthansa авиакомпаниялари кирган
 
Маълумот ўрнида, Emirates Airlines’га Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 1985 йилда асос солинган. Мазкур авиакомпания дунёнинг барча минтақаларидаги 78 давлатнинг 148 шаҳрига рейсларни амалга оширади. Компания бир йилда 51 миллион йўловчини ташийди.
 
Эслатиб ўтамиз, мазкур авиакомпанияга тегишли А380 самолёти 2 март куни дунёдаги энг узун тижорат парвозини амалга оширган эди. Самолёт Дубайдан йўлга чиқиб  Янги Зеландиянинг  Окланд шаҳригача 14.200 километр масофани босиб ўтди. Бу рекорд масофа ҳисобланади.
Руслан Сулаймонов  

Теглар:Skytrax Emirates Airlines 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
18:09 13.07.2016

Бизни хаво йўлларичи, улар энг яхши авиакомпания бўлса бизни учувчилар дунёда биринчи ўринда туради. Хар қандай об-хавода парвоз кўнгилдагидек ўтади, айрим учувчилар аэропортга қўнолмай тепадаям учиб юраверишади йўловчилари билан, агар қор ёки ёмғир ёғаётган бўлса, охири бориб яқин ўртадаги аэропортга зўрға иложини қилиб қўндиришади самолётни. бечора йўловчилар бошқа аэропортдан борадиган манзилига йўл қидиришади кейин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!