...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги энг қудратли АЭСлар қаердалигини биласизми?


20:29, 11.07.2018 Бу қизиқ
 7 724

Бугунги кунда мавжуд атом электр станцияларининг кўпчилиги АҚШ, Франция ва Россияда жойлашган.

Айни вақтда дунёда 400 дан ортиқ АЭС мавжуд. Уларнинг кўп қисми АҚШ, Франция ва Россия мамлакатларида жойлашган.
 
Улар турли қувватга эга бўлиб, баъзи АЭСлар маълум бир ҳудудларни энергия билан таъминласа, баъзилари бутун бир вилоятга энергия бера олади. Қуйида дунёдаги энг йирик 10 та АЭС ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
 
 10. Балаков (Россия)

 
Россиядаги энг йирик АЭС, станция Саратова вилоятида жойлашган. Максимал энергия қуввати 4 000 МВт. Ушбу АЭС кўп мартта “Россиянинг энг яхши АЭСи” унвонига муносиб кўрилган.
 
9. Пало-Верде (АҚШ)
 
АҚШдаги энг кучли АЭС. Аризона штатида жойлашган АЭС 4 174 МВт қувватга эга. Ушбу станция тўрт миллион аҳолини электр энергия билан таъминлайди. Унинг бошқа АСЭлардан фарқи шундаки, у сув ҳавзаси ёнида қурилмаган.
 
8. Хуняньхэ (Хитой)

 
Хитойдаги энг йирик АЭС. Ляонин провинциясида жойлашган, унинг максимал энергетик қуввати 4 437 МВт. Станция тўрт реакторни ўз ичига олади.
 
7. Каттеном (Франция)

 
Каттеном қувват даражаси бўйича Франциянинг учинчи АЭСи ҳисобланади. У Лотарингия вилоятида жойлашган. Максимал қуввати 5 200 МВт га тенг. Станция тўртта реактордан иборат. Ўзига хослиги қувватига нисбатан кичик ҳудудга қурилган.
 
6. Палюэль (Франция)

 
Қуввати бўйича Франциядаги иккинчи АЭС. Юқори Нормандия вилоятида жойлашган АЭСнинг максимал қуввати 5 320 МВт га тенг. У кичик бир қишлоқ ёнида барпо этилган бўлиб, қишлоқнинг барча аҳолиси АЭС ишчилари ҳисобланади.
 
5. Гравелин (Франция)  

    
 
Франция ва Ғарбий европадаги энг қудратли АЭС. Станция Гравелин вилоятида жойлашган. Унинг энг юқори қувват даражаси 5 460 МВт.
 
      4. Йонван (Жанубий Корея)

 
Жанубий Кореянинг иккинчи ўриндаги АЭСи – Йонван ҳисобланади. Ушбу станциянинг максимал қуввати айни вақтда 5 875 МВТ ни ташкил қилади.
 
3. Ханул АЭСи (Жанубий Корея)

 
Жанубий Кореядаги энг кучли АЭС. Станциянинг максимал қуввати 5 881 МВТ га тенг.
 
2. Запорожск АЭСи (Украина)

 
Европа ва Украинадаги энг йирик АЭС. Станция Запорожск вилоятида жойлашган бўлиб, унинг максимал қуввати 6 000 МВт га тенг.
 
1. Брюс АЭСи (Канада)

 
Айни вақтда дунёдаги энг қудратли АЭС. Канаданинг Онтарио вилоятида жойлашган. Ҳозирги кунда фойдаланилаётган саккиз реакторнинг умумий қуввати 6 232 МВт га тенг.
 
Потенциал биринчи ўрин. Касивадзаки-Карива АЭСи (Япония)


 
Японияда жойлашган энг кучли АЭСлардан бири, Ниигата  префектурасида жойлашган. Станциянинг максимал қуввати 7 965 МВт га тенг. Бироқ, у Фукусима-1 АЭСида содир бўлган авариядан кейин тўхтатиб қўйилган.
 
Собиқ энг қудратли АЭС. Фукусима-1 ва Фукусима-2 АЭСи

 
Япониянинг Фукусима префектурасида жойлашган Фукусима-1 ва Фукусима-2 амалда бир энергия объекти ҳисобланган.
 
Бироқ, 2011 йилда рўй берган зилзиладан сўнг Фукусима-1 нинг реакторлари эриб кетган, Фукусима-2 эса эвакуация ҳудудига тушиб қолган. Аварияга қадар станциянинг умумий қуввати 8 814 МВт ни ташкил қилган. 2011 йилги ҳалокатга қадар айнан Фукусима дунёнинг энг қудратли АЭСи ҳисобланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АЭС Япония Жанубий Корея Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!