...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги энг катта масжид Рамазон ойида очилади


15:49, 13.04.2018 Олам
 11 403

Масжид атрофига тўртта бир хил 107,1 метр ва иккита 90 метр баладнликдаги минора қурилган.

Истанбулда жойлашган, дунёдаги энг катта масжид – Чамлиджанинг очилиши муқаддас Рамазон ойига ваъда қилинмоқда.
 
Айни вақтда асосий қурилиш ишлари тугатилган бўлиб, масжид ичида сўнгги безак ишлари давом этмоқда. Қурувчиларнинг сўзларига кўра, объект деярли 100 фоиз тайёр.




 
Истанбул мэри Мавлуд Уйсал қурилаётган масжид, шунингдек, маданий-маърифий марказ, санъат галереяси, кутубхона ва конференциялар залини кўздан кечирган.
 
Чамлиджа масжиди 15 минг квадрат метр жойда барпо қилинган бўлиб, Истанбулнинг ҳар қайси нуқтасидан кўриниб туради.
 
Масжид атрофига тўртта бир хил 107,1 метр ва иккита 90 метр баландликдаги минора қурилган.


 
Дунёдаги энг катта масжид қурилиши якунланганидан кейин унда бир вақтда 60 минг одам ибодат қила олиши маълум қилинди.

Маълумот ўрнида, масжид қурилиши 2013 йил 6 апрелда бошланган. Ўшанда унинг майдони 125 минг квадрат метр эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:масжид Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!