...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёда газ захираси яна неча йилга етади?


15:47, 25.06.2018 Олам
 3 927

Сайёрадаги мамлакатларда қанча газ захираси борлиги эълон қилинди.

BP Statistical Review of World Energy дунё давлатларининг табиий газ захиралари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, рейтингнинг энг юқори ўрнини Россия эгаллаган.
 
Рейтингда келтирилишича, дунёдаги жамики табиий газ захиралари 193,5 триллион куб метр. Газнинг ҳозирги даражада қазиб олинишида бу захира 52 йилга етади.
 
Табиий газнинг энг кўп қисми (79,1 триллион метр куб) Яқин Шарқда тўпланган.
 
Энг кам табиий газ захиралари Европа мамлакатларига тўғри келади. Минтақада жами 3 триллион метр куб газ аниқланган.
 
2017 йил ҳолатига кўра, дунё давлатлари орасида Россия энг кўп аниқланган газ захираларига эга (35 триллион куб метр).
 
Иккинчи ўриндан Эрон (33,2 триллион куб метр) ва учинчи ўриндан Қатар (24,9 триллион куб метр) жой олган.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Табиий газ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!