...
МЕНЮ
ONLINE TV

“СирдарёТуманГаз” ёппасига аҳоли газини узди. Мутасаддилар нега жим?


21:26, 21.04.2018 Жамият
 6 841

Хусусан, туман газ ходимлари ҳар йили кузда келиб, маҳалладаги ҳар бир хонадондан ойига олдиндан 1000 куб метр газга пул йиғиб олган.

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳида Баҳодир Кулдашев номли фойдаланувчи Сирдарё вилоятининг “СирдарёТуманГаз” ходимлари томонидан аҳолига табиий газ етказиб беришнинг узилиб қўйилгани ҳақида пост қолдирди.  
 
Шунингдек, у жорий йилнинг 19 апрель куни Сирдарё тумани “Зиёкорлар” шахарчаси махалла гузарида “СирдарёТуманГаз” хамда вилоят газ корхонаси ходимлари иштирокида ўтказилган мажлис видеосини ҳам ижтимоий тармоққа жойлаштирган.
 

Маълум бўлишича, ушбу маҳалла аҳолиси 2018 йил 1 мартидан бошлаб “СирдарёТуманГаз” корхонаси ходимлари томонидан табиий газдан узиб куйилган. Бунга сабаб қилиб, аҳолининг табиий газдан карзлари кўпайиб кетганлиги кўрсатилган.
 
Бундан ташқари, “Qalampir.uz” ушбу пост эгаси билан боғланганида бу масаланинг яна бир нечта сабаблари ҳам борлиги аён бўлди.
 
Хусусан, туман газ ходимлари ҳар йили кузда келиб, маҳалладаги ҳар бир хонадондан ойига олдиндан 1000 куб метр газга пул йиғиб олган.
 
Таъкидланишича, маҳаллада 450 та хонадон мавжуд. Аҳоли ушбу пулни йиғиб бергач, қишда уларга 3 ой табиий газ етказиб берилар экан. Баҳор келиши билан демонтаж ишлари рўкач қилиниб, газ етказиб бериш умуман тўхтатиб қўйилган.
 
Бу ҳам етмагандай “СирдарёТуманГаз” ходимлари фуқароларининг ҳашар йули билан йиғилган пулига сотиб олинган ГРП ва газ ҳисоблагични ҳеч қандай изоҳларсиз ечиб олиб кетишмокчи бўлишган.
 
Пост эгаси билан боғланганимизда қуйидаги иккита видеотасмани ҳам ҳавола этди:

 

Ушбу видеоларда, ҳақиқатан ҳам, газ трубаларининг узиб қўйилганини кўриш мумкин.
 
Бундан ташқари, “СирдарёТуманГаз”нинг назоратчилари аҳолидан газга деб миллионлаб пул йиғиб кетишган. Аммо на газ, ва на пулларидан дарак бўлган аҳоли ташкилотга мурожаат қилганларида улар пул йиғиб кетган ходимлар аллақачон ишдан бўшаб кетганлигини айтишган.
 
Натижада, маҳалла аҳолиси ҳозирда табиий газсиз қолиб, суюлтирилган газ сотиб олишга ва ўтин билан кун кечиришга мажбур бўлишмоқда.
 
Ушбу вазият мутасаддилар томонидан ўрганилиб, аҳолига ҳолат юзасидан тушунтириш берилишини кутамиз. Ушбу муаммонинг туман раҳбарияти томонидан қанчалик эътиборга олиниши ва тегишли ечим топишини, вақт кўрсатади. Ва биз, албатта, бу мавзуга қайтамиз!
Икром Раҳмон

Теглар:Сирдарё Табиий газ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар