...
МЕНЮ
ONLINE TV

Донецкдаги отишмалар туфайли учта турар жой биносига зарар етди


13:53, 20.02.2016 Олам
 2 429

2014 йил апрелидан буён Донецкда мунтазам отишмалар бўлиб келмоқда

19 февраль куни кечқурун Донецк ғарбидаги Старомихайловк посёлкасида отишмалар натижасида учта турар жой бинолари шикастланди, тинч аҳоли орасида жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Отишмалар маҳаллий вақт билан 21:00да бошланган ва ярим соат давом этган. Маълумотларга қараганда, Гагарин кўчасидаги учта уйнинг деразалари ва томлари зарар етказилган.

2014 йил февралида Украинадаги давлат тўнтаришидан сўнг, ўзини ўзи бошқарувчи Луганск Халқ Республикаси (ЛХР) ва Донецк Халқ Республикаси (ДХР) ўз мустақиллигини эълон қилган эди. 2014 йилнинг апрелида Украина ҳукумати ЛХР ва ДХР га қарши ҳарбий операцияларни бошлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, шу кунга қадар ҳарбий ҳаракатлар натижасида 9 минг одам ҳалок бўлган.

ЛХР ва ДХРдаги вазиятни ўнглаш ва можароларни тугатиш юзасидан ўтказилган 2014 йилнинг сентябрида Минскдаги учрашувдан буён бир қатор ҳужжатлар қабул қилинган, лекин сулҳ ҳақидаги битимдан кейин ҳам отишмалар давом этмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Донецк БМТ Луганск Халқ Республикаси Донецк Халқ Республикаси Отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!