...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Порошенконинг дардини эшитгиси келмади


16:36, 21.09.2016 Олам
 3 277

Украина президенти Пётр Порошенконинг Дональд Трамп билан учрашиш таклифи рад этилди.

Украина Республикаси раҳбари Порошенко АҚШ президентлигига номзодларнинг ҳар иккиси – Дональд Трамп ҳамда Ҳиллари Клинтонга учрашув ўтказиш таклифини билдирган эди. Клинтон ушбу таклифга розилик берди, бироқ Трамп бунга жавоб қайтармади.
 
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзоди қўйилган Трампнинг штаби бу ҳолатни изоҳлашни истамади.
 
Шуни айтиш лозимки, режадаги тадбирлар жадвалига мувофиқ миллиардер Порошенко билан кўриша олмайди. Трамп Шимолий Каролинага учиб кетган, ундан кейин Огайо штатига йўл олади. Порошенко эса БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясига ташрифи чоғида учрашиш таклифини айтган эди. Трамп ҳафта охирига қадар Нью-Йоркда бўлмайди.
 
Бироқ, Президент Пётр Порошенко Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон билан учрашишга улгурди. Учрашувда Донбассдаги ҳолат муҳокама қилинди. Клинтон Украинани ҳар доим қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Шунингдек, Украина халқини Давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан самимий қутлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Украина мустақиллигининг 25 йиллиги 24 августь санасида нишонланган эди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп Пётр Порошенко Ҳиллари Клинтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!