...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп ғазабда. Шимолий Корея яна ракета учирди


12:12, 04.07.2017 Олам
 3 440

Бугун тунда КХДР ғарбий соҳилдан Япония денгизига қарата баллистик ракета учирди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореянинг навбатдаги ракета синовига нисбатан ўз фикрини билдирди. Президент бу ҳақда ўзининг Twitter’даги микроблогига ёзди:
 
“КХДР ҳозиргина яна бир ракетани учирди. Бу йигитнинг ҳаётда бошқа қиладиган иши йўқми? Жанубий Корея ва Япония бунга кўз юмишларига ишониш қийин. Хитой бу ҳаракатга қарши қатъий чора кўради ва бунга бутунлай нуқта қўяди”.
 
Бугун тунда КХДР ғарбий соҳилдан Япония денгизига қарата баллистик ракета учирди. Парвоз 40 дақиқа давом этди. Ракета Япония махсус иқтисодий ҳудудига бориб тушди. Ҳозирча зарарлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Япония буни БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясининг бузилиши деб атади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шимолий Корея Ракета синови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!