...
МЕНЮ
ONLINE TV

Долзарб мавзу: ис газидан заҳарланмай десангиз...


10:28, 12.11.2018 Бу қизиқ
 5 280

Ис газининг катта миқдори таркибида темир моддаси бор. У нафас олиш ферментини парчалайди.

Охирги вақтларда ис газидан заҳарланиш, бунинг оқибатида вафот этиш каби ҳолатлар кўплаб учрамоқда. Пойтахт Тошкентнинг ўзида 31 октябрь куни 4 киши, 1 ноябрь куни 3 киши ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этди. Қиш эшик қоқиб турган айни кунларда уй иситиш жиҳозларига бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ортади ва бу ўз навбатида хавфни келтириб чиқариш эҳтимоли бор. Шу боис ис газидан заҳарланишга оид айрим маълумотларни эслатиб ўтишни жоиз деб билдик.
 
Ис гази нима?
 
Ис гази (SO) рангсиз, ҳидсиз, корхона шароитида энг кўп учрайдиган заҳарли бирикма табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги, чала ёниши оқибатида вужудга келади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%,  портловчи газлар таркибида 50-60% гача ис гази бўлади.
 
Ис газидан қатор органик моддалар (асетон, метил спирт, фенол ва бошқалар)ни синтез қилиш учун фойдаланиладиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларида вентилация ёмон бўлганда, янги бўялган шамоллатилмайдиган хоналарда, шунингдек, уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳамомларда, дам олиш палаткаларида исиниш учун чўғ оловларидан ва бошқаларда ёниш маҳсулотининг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиб қолиш мумкин.  
 
Из газидан қандай заҳарланиш эҳтимоли бор?
 
Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади.  Ушбу газ кислородга нисбатан 300 маротаба тез ва кўпроқ гемоглабинга бирикиш хусусиятига эга, шунинг учун жуда маҳкам бирикма-карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглабиннинг тўқималарга кисларод ташиш хусусияти жуда пасайиб, гипоксияга, оғир заҳарланганда аноксияга олиб келиши мумкин.
 
Ис газининг катта миқдори таркибида темир моддаси бор. У нафас олиш ферментини парчалайди. Бу ўз йўлида,  тўқималарнинг нафас олиш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
 
Ис гази билан заҳарланган организмда углерод ва оқсил алмашинуви бузилади, натижада асидоз аломатлари юзага келади. Қон таркибида калий ва калций мувозанати марказий нерв системаси фаолияти бузилади. Бош мияда босимнинг ошиши, мияда ва юрак мушакларида қон айланиши кузатилади. Организмга кислород етишмаслиги оқибатида марказий нерв системаси фаолияти бузилади.  Шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.
 
Ис газидан заҳарланганда...
 
Табиий газнинг хонада тўпланиши оқибатида ёнғин ёки портлаш содир бўлади ҳамда бунинг натижасида инсон турли тан жароҳати олиши мумкин.
 
Заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур, нафас олиши тўхтаб қолганда, сунъий нафас бериш лозим. Бу тадбирни бемор мустақил нафас олгунга қадар ёки биологик ўлим аломатлари пайдо бўлгунча давом эттирилади. Баданни ишқалаш,  оёқларга грелка қўйиш, қисқа вақт нашатир спирт буғларини ҳидлатиш (нашатир спирти бемор бурнидан камида 1 см узоқликда шимдирилган пахта ёки марлида бўлиши шарт акс ҳолда спиртнинг ўткир ҳиди беморни паралич ҳолатига олиб келиши мумкин) заҳарланиш оқибатларини тугатишга имкон беради.
 
Заҳарланиб қолган кишилар зудлик билан шифохонага олиб борилиши керак,  чунки бирмунча кейинроқ ўпка ва асаб системаси томонидан оғир асоратлар вужудга келиши мумкин. Агар бемор ҳушида бўлса, тананинг юқори қисмини қисиб турувчи кийимлардан бўшатилади, иссиқ чой қаҳва ичирилади. 
 
Ҳар қандай ис газидан заҳарланиш даражасида ҳам беморларни шошилинч ҳолда реанимация ёки токсикология бўлимига ётқизилади. Шифохонадан чиққан беморлар терапевт ва невропатолог кузатувида бўлиши шарт акс ҳолда кейинчалик унинг аломатлари юзага чиқиши мумкин.

Теглар:Ис гази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!