...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доллар курси кўтарилди, евро эса сезиларли арзонлади


13:17, 13.08.2018 Жамият
 6 308

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эртага, 14 июль кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7790 сўм, 20 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 7 сўм 15 тийинга қимматлади.
 
Евро курси эса 114 сўм 03 тийинга пасайиб, 1 евро 8888 сўм 62 тийинни ташкил этди.
 
Бир Россия рубли нархи 115 сўм 07 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 7 сўм 89 тийинга тийинга арзолаган..
 
Қозоғистон тенгеси 21 сўм 81 тийинни, 1 Қирғизистон соми 113 сўм 98 тийинни, 1 Тожикистон сомони 827 сўм 42 тийинни ташкил этмоқда.
 
Маълумот ўрнида, доллардан ташқари юқорида кўрсатиб ўтилган пул бирликларининг қийматида сўмга нисбатан ўзгариш бўлмади.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:валюта курси Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 511

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар