...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доғистонда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди


11:07, 13.07.2016 Олам
 3 265

Тўқнашув оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ва 27 киши жароҳат олди.

Доғистонда йўловчи автобуси ва КамАЗ русумидаги юк машинаси тўқнашуви натижасида 9 киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳатланди. Ушбу фалокат Тарумов туманида содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
“Бугун, 13 июлда маҳаллий вақт билан 00:45да Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Доғистондаги бўлинмаси Махачкала ва Астрахан ўртасида жойлашган Тарумов туманининг Таловка аҳоли пунктида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди”, дейди республика ФВВ вакили.
 
Фалокат оқибатларини бартараф этиш учун 40 нафар қутқарувчи ва 13 дона техника воситалари жалб этилган.тҲалокатга учраган автобус Дарбанд-Анапа йўналишида ҳаракат қилган.
 
Маълумот ўрнида, Доғистон Республикаси Россия Федерациясининг жанубида жойлашган субъект бўлиб,  Шимолий Кавказ федерал округига киради. Унинг майдони 50270 квадрат километрни ташкил этади.  Аҳолиси 3 015 660 кишига тенг.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Доғистон ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!