...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доғистон тоғидан венгриялик сайёҳнинг жасади топилди


15:26, 19.09.2016 Олам
 3 077

Экстремал туризм ишқибози бўлган венгриялик сайёҳ Доғистон Республикасига 5 март куни келган эди.

Доғистон тоғларидан баҳорда бедарак йўқолган венгриялик сайёҳ Петер Торокнинг жасади топилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Жасадни дастлабки текширувлари натижасида сайёҳ қоядан қулаб тушганлигини ва бош мия суяги жиддий даражада зарар кўргани аниқланди. Ҳозирда сайёҳнинг жасади экспертизага жўнатилган.
 
Экстремал туризм ишқибози бўлган венгриялик сайёҳ Доғистон Республикасига 5 март куни келган эди. Бироқ сайёҳ тоғ чўққиси томон кўтарилишни бошлагандан сўнг, у билан алоқа узилган. Полиция 11 мартдан уни бедарак йўқолган дея Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва маҳаллий аҳоли билан биргаликда қидирув ишларини бошлаганди. Ўшанда бу қидиқрув самарасиз кечган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Доғистон Экстремал туризм Сайёҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!