...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дэвид ва Виктория Бекхэмларнинг ажрашиши билан боғлиқ саволларга оиланинг расмий вакили жавоб берди


02:39, 01.04.2016 Спорт
 4 372

Дэвиднинг вакили уларнинг ажрими борасида ҳеч ким кутмаган фикрларни айтди.

Сайтимиз орқали бир неча бор ушбу машҳур жуфтликнинг ажшишлари билан боғлиқ гап-сўзлар ҳақида хабар бергандик. Бугунгача дунёнинг турли нашрларида улар ўртасидаги муносабатлар, оилаларидаги муаммолар, келишмовчиликлар, фарзандлари билан боғлиқ маълумотлар, хуллас уларнинг ички ва ташқи ҳаёти ҳақидаги рост ва ёлғон хабарлар чоп этиб келинмоқда.

Бир неча ойдан бери Бекхэмлар оиласи папарацциларнинг “нишонида”. Уларнинг ҳар қадами катта бир мақоланинг яратилишига ва мақола сўнгида яна ўша ажрашиш мавзусига ёдга олинишига сабаб бўлмоқда.

Бекхэмлардан на Дэвид ва на Виктория ажрим борасида расмий фикр билдиришмаган бўлсада, уларнинг ҳар қандай хатти-ҳаракати ажрим сари “тайёргарлик” сифатида баҳоланмоқда. Масалан, Виктория ўғлининг “катталар сафи”га кирганидан, ёқтирган қизлари билан учрашаётгани, ўзи мустақил равишда пул ишлаб топаётганидан норози бўлгани сабабли бир неча бор келишмовчиликлар келиб чиққани ҳақидги маълумотлар бор. Аммо Дэвид буни ваҳима қилишга арзимайдиган ҳолат экани, ўғли Бруклинни улғайган ва у ўз келажагини қура бошлаётганига тўсқинлик қилмаслик керак деб санайди. Бу масалада ҳар қандай аёл Виктория тутаётган йўлни тўғри деб баҳолаши турган гап. Ахир у фарзандларининг тарбияси ҳақида қайғуряпти. Викториянинг ўзбек аёлларига хос куянчаклигини Дэвидга хуш келмаётгани ҳам бор гап.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. 17 ёшли Бруклин ҳам онасининг куюнчаклигини бошқача тушуняпти. Табиийки ўзи пул топишни бошлаган йигитчага онасининг маслаҳатлари насиҳатдек туюляпти. Ўғлининг шахсий ҳаётини назорат қилиб, унинг уйга кеч келмаслигини талаб қилаётган Виктория қаттиқ изтиробга тушган.



Викторияни қийнаётган масала фақат Бруклиннинг тарбияси эмас. Можаро уларнинг тўртинчи фарзанди Харпер туфайли ҳам авж оляпти. Уч ўғилдан кейин қизалоқ Харпернинг дунёга келиши Дэвид учун катта бир давлат эди. У қизини ҳаммадан кўпроқ яхши кўради ва табиийки, қизалоқ ҳам отасига онасидан яқинроқ. Келажакда Харпер гарчи қиз бола бўлса-да, отасининг изидан кетиб, футбол билан профессионал даражада шуғулланиш истагида. Албатта, у бошқа касбни эгаллаши ҳам мумкин, бироқ айни дамда унинг касб борасидаги танлови Викторияни ташвишга соляпти.



Умуман олганда, ажрашиш борасидаги маълумотлар рост бўлиши ҳам мумкин. Аммо бу каби муаммолар оддий одамлар каби машҳурларнинг оиласида бўлиши табиий ҳолат. Ахир улар ҳам инсон.

Виктория кун сайин озиб кетяпти. Буни дунёнинг кўплаб ОАВлари қаторида Викторияни таниган-билганлар ҳам бот-бот такрорлашмоқда. Унинг турли давлатларда очаётган дўконларида бўлиб ўтадиган модалар намойишларидан олинган суратларда Викториянинг модель қизлардан ҳам ориқ эканини кўриш мумкин. Бу тинимсиз ҳаракат, жисмоний зўриқиш, кам ва ўз вақтида овқатланмасликнинг асорати, албатта. Аммо ОАВлар буни ҳам Дэвид ва Виктория ўртасида ажрим масаласи тургани билан боғлади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, жуфтлик ажрашаётгани ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот берилмаган. Бу борада чет эл оммавий ахборот воситалари уларнинг аллақачон бир-бирларидан алоҳида яшаётганликлари, ажримлари пинхона кечгани, оммага бу ҳақда айтиш учун қулай вазиятни кутаётганликлари ҳақида ҳам тинимсиз ёзишмоқда.

29 март куни собиқ футболчи рафиқаси Викторияга тегишли Victoria Beckham Ltd компаниясидан ишдан ўз-ўзини бўшатгани ҳақида хабар қилди. Компаниянинг модалар уйи раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган Дэвид бундан буёғига ўзининг шахсий DB Ventures Limited брендини ривожлантириш ва унга янада катта эътибор қаратиш учун ушбу қарорни қабул қилганини айтган. Табиийки, оммавий ахборот воситалари Дэвид Бекхэмнинг бу қароририни оиласига дарз кетиши ва ажрашиш билан боғлиқ гап-сўзларга боғламоқда.

Чет эл оммавий ахборот воситаларида Дэвиднинг рафиқасига тегишли компаниядан ишдан кетиши уларнинг ажрашаётганидан далолат беради қабилидаги тахминлар билан навбатдаги бир қатор мақоллар чоп этилди. Хусусан, RadarOnline нашри ҳам “Пинхона ажрим? Инсайдерлар Бекхэмлар ортиқча шов-шувсиз ажрашишни исташаяпти” сарлавҳаси остидаги мақоласини эълон қилди. Унда жуфтликнинг ҳаёти аллақачон иккига бўлиниб кетгани, уларнинг бир-биридан алоҳида яшаётгани, ажрашганларини айтиш учун қулай вазиятни кутаётганлари ҳақида сўз боради.

Кеча, 31 март куни, Бекхэмлар оиласидаги ажрим билан боғлиқ гап-сўзларга ойдинлик киритиш, улар ҳақида турли тасдиқланмаган мақоллаларни чоп этаётган нашрларни огоҳлантириш мақсадида Бекхэмнинг расмий вакили ОАВларга интервью берди. Бу ҳақда “Spletnik.ru” нашри ёзмоқда. Аслида оммавий ахборот воситалари собиқ футболчининг расмий вакилидан мавжуд гап-сўзларга ойдинлик киритишини сўраб мурожаат қилишган. Журналистларнинг барча саволларига у қисқача қилиб шундай жавоб берди.

“Бу гап-сўзларда заррача ҳақиқат йўқ. Ажрим борасидаги ёлғонларни тўқиб чиқарган одам галлюциноген гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладиганга ўхшайди. У ақлини йиғиб, реал ҳаётга қайтиши керак...”

Шу билан бирга у Дэвид ва Виктория гарчи компания борасида алоҳида олиб бориладиган бошқарув услубини қўллаган бўлишсада, бизнес ишларини биргаликда олиб боришларини, 2014 йилдан улар Beckham Brand Holdings Ltd компаниясини биргаликда, тенг ҳуқуқли равишда бошқараётганликларини айтди.

Дарҳақиқат, гарчи ОАВ томонидан уларнинг муносабатларига дарз кетган деб таъкидланаётган бўлсада, папараццилар ва бошқа нашрлар уларни доимо бирга кўришаяпти. Бир шаҳардан бошқа шаҳарга бўлган саёҳатлар, Дэвиднинг Викториянинг модалар намойишига болалари билан ташрифи, спорт залида бирга машғулотларга боришлари уларнинг муносабатлари ёмон эмаслигидан далолат, шундай эмасми?



30 март куни интернет тармоқларида Дэвид ва Викториянинг спорт залига борганлари ва шуғулланганлари папараццилар томонидан суратларга муҳрланган.

Албатта, гап-сўзлар, маълумотлар ва хабарларнинг қанчалар тўғри экани жуфтликнинг ўзига аён. Эртами-кечми бу борадаги ҳақиқий ҳолат юзага чиқади. Биз чин дилдан ажрим борасидаги барча хабарлар ёлғон бўлиб чиқишини истардик. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Умида Якубова

Теглар:Дэвид Бекхэм Виктория Бекхэм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
08:08 01.04.2016

Бекхемжон энди ажрашишга кеч қолдиз, боллар котта бўп кетибдию, опаям олдингидан хунук бўп кетибдиде шунга ёқмай қовотгандир



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!