...
МЕНЮ
ONLINE TV

Даврон Кабулов турмуш ўртоғига атаб қўшиқ куйлади - ФОТОРЕПОРТАЖ


19:39, 23.05.2016 Шоу-бизнес
 31 777

Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ижросидаги "Келибди" қўшиғи садолари остида тўйхонага келиннинг ўзи кириб келди. Сўнг Даврон Кабулов турмуш ўртоғи Эъзозага атаб бир вақтлар хонанда Жўрабек томонидан куйланган "Бор бўлгим келар" қўшиғини куйлаб кириб келди.
 



Ва ниҳоят тўй бошланди. "Мумтоз" ресторани таниқли юлдузлар билан гавжум. Дарҳақиқат, бугунги тўй ўзбек шоу-бизнесидаги энг шов-шувли кутилган тўй десак, муболаға бўлмайди.



Даврон Кабуловнинг висол оқшомини нафақат унинг оила аъзолари ва дўстлари, балки мухлислари ҳам анча кутгани аниқ. Буни ресторан атрофига йиғилган 500 дан ортиқ мухлислардан ҳам билса бўлади.



















Даврон Кабулов халқимизнинг яхши кунларида доим хизматда. Анча йиллардан буён халқ хизматида бўлиб келаётган сухандон ўз тўйини ташкил этишда ҳам бошқаларга ўрнак бўла олди. Тўй рус, инглиз тиладаги қўшиқлар билан эмас, аксинча, ўз даврининг хит тароналари билан бошланди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов "Севги фазоси" қўшиғи билан тўйни очиб берди. Сўнг навбат Даврон Эргашев ва Шаҳнозга тегди. Англаганингиздек, улар "Қанийди" қўшиғини куйлади.







Хонанда Умида Мирҳамидова Даврон Кабуловнинг энг севимли хонандаларидан бири. Айниқса, Мирҳамидова ижросидаги "Оқ атиргуллар" Кабуловнинг қалбидан бошқача жой олган.























































































Фотолар муаллифи: Ғафур Расулов ва "Ko'zgu" студияси

Теглар:Даврон Кабулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Farzona
01:31 24.05.2016

Juda chiroyli suratlar. Rasmlardan körinib turibdi töy juda fayzli bölibdi. Davron Kabulov juda baxtliligi shundoqqina sezilib turibdi. Közlaridan quvonch porlayapti.Ilohim baxtlariga köz tegmasin.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!