...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат солиқ қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Тошкентга солиқбоши бўлди


18:15, 05.06.2018 Жамият
 7 307

У 2017 йил октябрь ойидан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига асосан Турсунов Нормат Тўлқинович Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Турсунов давлат солиқ хизмати тизимида фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспексияси инспектори вазифасидан бошлаган. Кейинчалик турли раҳбар лавозимларида,  хусусан 2010-2017 йилларда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари,  биринчи ўринбосари,  Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаполият олиб борган.
 
У 2017 йил октябрь ойидан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар