...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДАИШ раҳбарининг собиқ рафиқаси иқрорлари


15:30, 01.04.2016 Олам
 4 866

Унда аёлнинг изтироблари, ҳайратлари ва қўрқувлари акс этган. 28 ёшлик Саджа ад-Дулеймининг бошидан кечирганларини таърифлашга тил ожиз...

Кеча, 31 март куни The Independent нашри ДАИШ террористик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодийнинг собиқ рафиқасининг террорчи билан кечган умри ҳақидаги ҳикоясини чоп этди. Бу ҳақда “News.rambler.ru” нашри хабар беради.

“Мен оддий, оилапарвар, университет профессорига турмушга чиқдим... У ҳамма каби ишга борарди ва уйга, оиласи даврасига қайтарди. У ҳеч қандай “қарши ҳаракатлар”да иштирок этмасди. Унинг дунёдаги энг хавфли экстремистик гуруҳга қай тарзда аъзо бўлиб қолгани мен учун жумбоқ”, – дейди 28 ёшли Саджа ад-Дулейми.

“У жуда сирли инсон эди. Абу Бакр билан шунчаки, бирор нарса ҳақида бошқалар каби гаплашишнинг иложи бўлмаган. Мен уни севмасдим ва у билан бахтли эмасдим. Шу сабабли ҳам уни ташлаб кетдим. Бунинг устига бизнинг муносабатимиз унинг биринчи турмуш ўртоғига нисбатан ноҳақлик эди. У жуда қаттиқ изтироб чекарди...”, – деб ёзилади мақолада.

Саджа ад-Дулейми ва ал-Боғдодий ўртасида 2009 йили қайд этилган никоҳ 3 ойгина давом этган, холос. Шунга қарамай Саджа унинг энг машҳур хотинларидан бири сифатида тилга олинади. Юзини ҳижоб билан беркитмаган Саджа бошқа аёлларни ҳам ДАИШ жангарилари қаторига қўшилишга чақирарди ва уларга яхши турмуш ўртоқ, тўқ ҳаётни ваъда қиларди. У оддий аёллар каби кийинарди, шу сабабли уни “ҳурматли эркак” деб аташарди.

2014 йили ДАИШ Ироқ ва Сурияни босиб олди ва ушбу давлатлардаги фаолиятини ривожлантира бошлади.
Умида Якубова

Теглар:ДАИШ Саджа ад-Дулейми Абу Бакр ал-Боғдодий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!